Спросить
Войти

КАМОЛИДДИН БЕҲЗОДНИНГ ШАРҚОНА ТАСВИРИЙ САНЪАТ УСЛУБИ ВА АСАРЛАРИ ТАҲЛИЛИ

Автор: Жумабоев Наби Пардабоевич

&Oriental Art and Culture" Scientific-Methodical Journal - (3) III/2020

ISSN 2181-063X

КАМОЛИДДИН БЕХДОДНИНГ ШАРЦОНА ТАСВИРИЙ САНЪАТ УСЛУБИ ВА АСАРЛАРИ ТА^ЛИЛИ

Жумабоев Наби Пардабоевич Гулистон давлат университети

Аннотация: Мацолада буюк мусаввир Камолиддин Беузоднинг уаёти ва ижоди, асарлари таулили, унинг нафацат Шарц халцлари маданияти тарихида учмас из цолдирганлиги, жауон тамаддуни хазинасини узининг ажойиб цимматбауо дурдоналари билан бойитгани, бутун дунё цивилизацияси тарихида салмоцли урин олган буюк ва забардаст санъаткорлиги тугрисида фикр билдирилган.

Калит сузлар: маданият, санъат, нафосат ва гузаллик, истеъдод, бадиийлик, уунарманд, мусаввир, наццош, уаттот, нигористон, ренессанс, композицион ечим.

ANALYSIS OF STYLE AND WORKS OF ORIENTAL FINE ART OF

KAMOLIDDIN BEKHZOD

Jumaboev Nabi Pardaboevich Gulistan State University

Abstract: In the given article was analyzed the life and work of the great artist Kamoliddin Bekzod, who left a mark not only on the history of culture of the people of the East, but also enriched the treasury of world civilization with magnificent masterpieces, a great and strong artist who played a significant role in the history of world civilization.

Тарих хотираси халкнинг, жонажон улкамизнинг, давлатимиз худудининг холис ва хакконий тарихини тиклаш миллий узликни янгилашни, таъбир жоиз булса, миллий ифтихорни тиклаш ва устириш жараёнида FOят мухим урин тутади. Имом ал Бухорий, Х,ожа Баховуддин Накшбандий, Хожа Ахмад Яссавий, Ал Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Амир Темур, Мирзо У^бек, Захириддин Мухаммад Бобур ва бошка куплаб буюк аждодларимиз миллий

139

HTTP://OAC.DSMI-QF.UZ

&Oriental Art and Culture" Scientific-Methodical Journal - (3) III/2020

ISSN 2181-063X

маданиятимизнинг ривожланишига улкан хисса кушдилар, халкимизнинг миллий ифтихори булиб колдилар. Шулардан бири узининг такрорланмас ижоди, гузал санъати ва ажойиб махорати билан нафакат Шарк халклари, балки бутун дунё халклари маданияти тарихида сезиларли из колдирган, унинг тараккиёти учун баракали хисса кушган забардас мусаввир Камолиддин Бехзод булиб, у 1455 йилда Хиротда камбаFал, хунарманд оиласида таваллуд топган. Бехзод унинг исми ёки тахаллуси эканлиги номаълум. Бехзод ота-онасидан жуда эрта ажралади, уни Мирак Наккош уз тарбиясига олиб, вояга етказди ва узининг Хиротдаги “Нигористони”да (Санъат академиясида) унга наккошлик хунарини ургатди. Бундай машхур рассомнинг карамоFида усиб улFайишнинг узи Бехзоднинг келажакда буюк санъаткор булиб етишишига замин яратган булишлиги мумкин. Шунингдек, Бехзоднинг мохир санъаткор булиб етишувида яна уша даврда Х,ирот мухитидаги бир талай етук рассомлар, хаттотлар, мусикашуносларни бирлаштириб турган Санъат академияси хам катта роль уйнаган.

Мирак Наккош Бехзоднинг устозларидан бири эди. Унинг миниатюра санъати буйича устозларидан яна бири, бухоролик устоз Жахонгирнинг шогирди машхур рассом Пир Сайид Табризий булган. Унинг устозлари уз замонасининг машхур рассомлари эди. Мирак Наккош манзара асарлар устаси ва ажойиб хаттот булиб танилган. Пир Сайид Табризий эса буюк мусаввир эди. Бехзоднинг асарларидаги узига хос хусусиятларда устозларнинг таъсири каттадир. XVI асрнинг бошларигача Х,ирот шахри ривожланган маданият марказига айланган булиб, Урта Шаркда унга тенг келадиган шахар йук эди. Бундай муваффакиятларни кулга киритишда Султон Хусайн Бойкаронинг хизмати жуда катта эди. Бобур уз хотираларида завкланиб шундай ёзади: “Хириниким рубъи маскунда андок шахар йуктур ва Султон Хусайн Мирзонинг замонида мирзонинг тасарруфидин ва такаллуфидин Хиротининг зеб ва зийнати бирга ун, балки йигирма тараккий килиб эди” [1:252].

Бехзоднинг дастлабки ижоди Султон Хусайн Байкаро саройида ва у ердаги жуда куп шоир, олим, санъаткорларнинг хомийси Мир Алишер Навоий рахнамолигида бошланади. У Алишер Навоийнинг устози Абдурахмон Жомий, Хиротдаги хаттотлар устози Султон Али Машхадий билан якин алокада булиб, ижод килади. Санъат ва нафосат иштиёки кучли булган Бехзод мехнатсеварлиги, захматкашлиги туфайли Хиротда машхур муъжаз рангтасвир устаси булиб етишди. Шундан сунг подшо Султон Хусайн Байкаро Бехзодни уз хузурига - саройга жалб килади ва унга махсус жой ажратиб, ижодий ишларига хамма шароитларни яратиб беради. 1487 йилда Камолиддин Бехзод подшонинг шахсий фармони билан Хиротдаги салтанат кутубхонасининг бошлоти этиб тайинланади. Шох фармони (1487 йил 22 июль)да шундай дейилган эди: “Ижод

140

HTTP://OAC.DSMI-QF.UZ

&Oriental Art and Culture" Scientific-Methodical Journal - (3) III/2020

ISSN 2181-063X

яратиш корхонаси мусаввирнинг иродаси, еру осмон нигорхонаси мухаррирнинг кудрати билан. хукм килурмизки, аср нодири, мусаввирлар пешвоси. устоз Камолддин Бехзод Хумоюн кутубхонаси ахлига: китоб, наккош, музаххиб, жадвалкаш, халкор ва заркубларга, шунингдек, мазкур ишларга мансуб булган Аллох панохидаги бутун мамлакат жамоасига бошчилик мансаби топширилсин”.

1506 йилда Хусайн Байкаро вафотидан сунг тахт кучманчи узбек кабилаларининг хони Шайбонийхон кулига утди. Шайбонийхон хам Бехзод ижодига хурмат билан караб, унга тегишли шароитлар яратиб беради. 1510 йилда Эрон Сафовийлар салтанати Шайбонийхонга карши уруш очиб, уни енгади. Шайбонийхон жангда халок булади. Шох Исмоил Сафовий 1512 йилда Хиротдаги бир неча истеъдодли санъаткорларни узи билан Хиротдан Табризга олиб кетади. Улар орасида Камолиддин Бехзод ва унинг бир катор шогирдлари хам бор эди. Бу ерда Бехзод узининг шогирдлари билан муъжаз рангтасвирининг йирик мактабини яратди. 1514 йилда турк подшоси Эронга хужум килади. Уларнинг кули баланд келишини билган Эрон шохи Исмоил Камолиддин Бехзод ва машхур хаттот Шох Махмуд Нишопурийни турклар олиб кетиб колишидан хавфсираб, уларни бир Fорга яшириб куйишга фармон беради. 1522 йилда Шох Исмоил Сафовий махсус фармон билан Бехзодни Табриздаги салтанат кутубхонасининг бошлоти этиб тайинлайди. Бехзод уз асарларининг куп кисмини уз она юрти - Хиротдан узокда, яъни Табризда яратди. Эрондаги жангу жадаллар, алFOв-далFOв ва ур-йикитлар Бехзоднинг уз устозлари ва якин дустларидан узокда яшаши унинг, хаёти ва ижодига салбий таъсир курсатди. Шунинг учун хам мусаввир “Туялар жанги” номли асарини яратганда унинг бир чеккасига “каламишикаста, номурод, факир Бехзод умри 70 дан ошганда ушбу ишга кул урди”, деб Fам-андух билан имзо чеккан эди. Шунга карамасдан Бехзод Эронда кечирган Fам-андух, Fурбат-азоблари олдида, чекинмади, нафосат ва гузаллик оламига, табиат, жамият ва инсонга булган кучли мухаббат, уни ижодга булган жушкин иштиёкни доимо илгари етаклади.

Камолиддин Бехзоднинг “Хусайн Байкаро” ва “Шайбонийхон” суратлари мусаввир ижодида мухим урин тутади. Унда Хиротда Султони Хусайн Байкаро шохларга хос киёфада, унинг салобати билан чуккалаб утирган холда тасвирланган. Унинг кенг елкали гавдаси, кийик кузи, япалок юзи, шохона либослари шундай хакконий ва усталик билан ишланганки, унинг гавда тузилишидаги улчов нисбатлари, кийим-кечакларни куриб, XVI асрда бундай истеъдодли рассом булганлигидан хайратланади киши. Суратнинг тагига “Тасвири Султон Хусайн Мирзо - Бехзод”, ундан хам куйирокда “Ал-факир Бехзод” деган сузлар хам ёзилган. Бехзоднинг “Султон Хусайн Мирзо саройида зиёфат” номли асарида окшом пайтида гузал боF ичидаги зиёфат акс

141

HTTP://OAC.DSMI-QF.UZ

&Oriental Art and Culture" Scientific-Methodical Journal - (3) III/2020

ISSN 2181-063X

эттирилади. Султон Хусайн Бойкаро уз аёнлари билан панжаралар билан уралган катта супа устида утирибди. Суратнинг юкори унг бурчагида хизматкорлар май куйиш билан овора, у ерда шарбат солинадиган хумлар, кузачалар бор. Эшик олдидаги ок румолли хабаш хизматкорлар елкаларидаги обкаш билан хумчаларда шарбат ташимокдалар. Бошида сават кутариб олган яна бир хабаш хизматкор мева-чеваларни супа томон элитмокда. Унинг олдида хум кутариб, супа томон кетаётган яна бир хизматкор тасвирланган. Суратнинг паст ва чап томонида сарой ходимларидан учтаси маст холда акс эттирилган. Уртада икки киши кадахларга шароб куйишмокда. Хуллас, саройда шохлар турмушига хос булган ходиса тасвирланганки, мусаввир уни хам композицион, хам ранг, хам мазмун, хам бадиийлик жихатдан мохирона акс эттира олган.

Камолиддин Бехзоднинг машхур асарларидан яна бири “Самарканддаги масжидда” (“Масжид курилишида”) деб номланади. Бу асар Низомийнинг “Х,амса” номли асарига ишланган булиб, хозирда Лондондаги миллий кутубхонада сакланади. Унда йирик масжид курилиши акс этган. Бу асарда курувчилар уч гурухга булиб тасвирланади. Биринчиси - энг юкорида акс этган Fишт терувчилар, иккинчиси - уртадаги ёрдамчилар (материал етказиб берувчилар), учинчиси - тайёрловчи ^ишт ва тоштарошлардир). Суратнинг юкори ва урта кисмидаги йул-йул саллали, теша ва Fишт ушлаган киши уста тасвири булса керак. Суратдаги курилиш шундай бир мухим биноки, уни курувчилар зур шижоат ва кутаринкилик билан куришмокда. Мусаввир буни билдириш учун уларнинг хаммасини харакатда тасвирлаган, биронта хам дам олаётган ёки томошабин булиб турган бефарк одам йук. Уларни кузатаётган назоратчи хам йук. Бундан шундай хулосага келиш мумкинки, бино курилишидаги кишилар куллар эмас, уз хохиши билан ишлаётган кишилардир. Сурат бизга халкимиз тарихи, унинг турмуш тарзи, мехнати, кийимлари, мехнат куроллари (теша, чукич, нарвон, бел, тоFора, аркон ва б.), курилиш материаллари, бинолар тузилиши хакида айрим маълумотларни беради. Асар оркали мусаввир аждодларимизнинг мехнатга муносабати, ислом йулидаги саъйи-харакатларини хакконий акс эттиради.

Бехзод салкам бир аср хаёт кечирди. Унинг хаёти ва ижоди Шарк халклари, жумладан, Урта Осиё халклари маданиятида мухим ахамият касб этади. У уз ижоди давомида Султон Мухаммад, К,осим Али, Дарвиш Устод Мухаммадий, Музаффар Али, Юсуф Мулла, Рустам Али, Шайхзода Хурсоний, Шох Музаффар, Мирсаид Али, Махмуд Музаххиб, Абдулло каби куплаб шогирдлар тайёрлади. Камолиддин Бехзод ижоди Х,ирот, Табриз, Бухоро, Самарканд, Шероз, Исфахон, Истамбул, Хиндистон муъжаз рангтасвир мактаблари ривожига катта таъсир курсатди.

142

HTTP://OAC.DSMI-QF.UZ

&Oriental Art and Culture" Scientific-Methodical Journal - (3) III/2020

ISSN 2181-063X

Камолиддин Бехзоднинг ижодини Шарк ва Fарбдаги купгина буюк кишилар юксак бахолаганлар. Хусусан, уни “Шарк Рафаэли” деб аташгани бежиз эмас.

Буюк тарихчи Хондамир “Хабиб-ус-суяр” номли асарида Камолиддин Бехзод хакида шундай деб ёзган эди: “Камолиддин Бехзод ажойиб ва Fаройиб суратларни зохир килувчи, хунар нодирликларини бунёд этувчи, Моний каби сурат чизувчи муйкаламли, олам мусаввирлари асарларини йукка чикарувчи ва мисли йук бармоклари билан бани одам хунармандлари тасвирларини махв килувчидир..” Шайбонийхон, Васифий ва бошкалар,уни жонсиз нарса тасвирга жон баFишловчи муйкалам сохиби деб таърифлаганлар.

Бехзод ижоди факатгина XV-XVI асрлар Мовароуннахр маданий хаётида ахамиятли булибгина колмай, балки бутун Шарк, хаттоки Европада китоб графикасининг ривожланишида мухим ахамият касб этди. XVI асрда Европада босмахонанинг кашф этилиши китоб графикасининг ривож топишига имкон беради. Бехзоднинг хаёти ва ижоди таъсирида XV-XVI асрларда Урта Осиёда (Мовароуннахрда) тасвирий санъатда кескин бурилиш руй берди, олим ва санъаткорлар уни санъат тарихида Ужюниш (Ренессанс) даври деб атадилар. Бехзоднинг асарлари юксак кадрланиб, Узбекистондан ташкари, АКШ, Буюк Британия, Туркия, Россия, Эрон, Франция, Германия, Миср каби бир катор мамлакатларнинг кутубхоналарида авайлаб сакланмокда. Тошкентдаги миллий рассомчилик ва дизайн институти Камолиддин Бехзод номига куйилган. Тошкентда Камолиддин Бехзод хаёти ва ижодига баFишланган музей бор.

А.Маълумки Шарк миниатюра рангтасвири маълум даврларда катта шухрат козонди. Унинг шухрати хозирги даврда хам купгина Шарк ва Гарб шаркшуносларининг эътиборини узига каратиб келмокда. У узининг ишланиш услуби, безакдорлиги билан Гарб санъатидан кескин фарк килади. Шунинг учун хам Шарк миниатюра мактаби асарларини, унинг намоёндалари фаолиятини урганиш тасвирий санъатдан тугарак машFулотлари жараёнида укувчилар учун факат турли санъат мактабларини билишда ахамиятли булибгина колмай, балки Шарк санъатининг узига хос хусусиятлари уша даврдаги халк хаётини билиб олишга ёрдам беради.

Бехзод XX - XXI аср олимлари талкинида: Бехзод хакли равишда улуF санъаткор рассом Бехзоднинг муйкалами хакикатан том маънода сехргардир. Буёкларнинг майин гузаллиги, доимий оханги, япрокларнинг ёркин кузга ташланган маъноси билан бу рассом уз санъатининг кайта келмас бир мохиридир (Ойбек).

У жахон тасвирий санъатининг буюк арбоби. Xусусан, узбек миллий тасвирий санъатининг илк намояндаси. Айни пайтда жахон цивилизациясига, шу соха тараккиётига кучли таъсир утказган зотлардан (А.К,аюмов).

143

HTTP://OAC.DSMI-QF.UZ

&Oriental Art and Culture" Scientific-Methodical Journal - (3) III/2020

ISSN 2181-063X

Бехзод яратган миниатюралар Навоий асарларини чукур тушунишга, англашга, тахлил килишга ёрдам беради. Суратлар ёрдамида Навоий сатрларини, мазмун - мохиятини англаш осонлашади (А.Х,айитметов).

Хуросон улкаси пойтахти Х,иротда дунёга келган Камолиддин Бехзод уз даврининг буюк рассоми, «Монийи соний» унвонига сазовор булиб, аср нодири, XV аср иккинчи ярми Х,ирот миниатюра мактаби асосчиси сифатида шухрат козонди (М.Хайруллаев).

Бехзод ижодини урганиш факатгина санъатнигина эмас, балки уша давр тарихини урганиш демакдир. Буюк мусаввирнинг асарлари усиб келаётган ёш авлод учун битмас-туганмас хазинадир. Бу эса бизда мана шундай аждодларнинг авлоди эканлигимиздан фахрланиш, шу билан бирга зиммамизга уларга муносиб ворис булиш масъулиятини юклайди.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

[1] Захириддин Мухаммад Бобур, Бобурнома, Тошкент, 2014

[2] Шарц миниатюра мактаблари, Маколалар туплами, Нафосат олами, Тошкент, 1989

[3] Б.Орипов, А.Турдалиев, Тасвирий санъатни уцитиш методикаси, Тошкент, 1991

[4] Н.Норматова, Тасвирий санъат атамалари лугати, Узбекистан бадиий академияси, Тошкент, 1998

[5] Н.Абдуллаев, Узбекистон санъати тарихи, Тошкент, 2007

[6] О.Усмонов, Камолиддин Беузод ва унинг наццошлик мактаби, Фан, Тошкент, 1977

ИНТЕРНЕТ МАНБАЛАРИ

[1] ziyouz.uz

[2] arboblar.uz

References

[1] Захириддин Мухаммад Бобур, Бобурнома, Тошкент, 2014

[2] Шарц миниатюра мактаблари, Маколалар туплами, Нафосат олами, Тошкент, 1989

[3] Б.Орипов, А.Турдалиев, Тасвирий санъатни уцитиш методикаси, Тошкент, 1991

[4] Н.Норматова, Тасвирий санъат атамалари лугати, Узбекистон бадиий академияси, Тошкент, 1998

[5] Н.Абдуллаев, Узбекистон санъати тарихи, Тошкент, 2007

[6] О.Усмонов, Камолиддин Беузод ва унинг наццошлик мактаби, Фан, Тошкент, 1977

144

HTTP://OAC.DSMI-QF.UZ

&Oriental Art and Culture" Scientific-Methodical Journal - (3) III/2020

ISSN 2181-063X

INTERNET SOURCES

[1] ziyouz.uz

[2] arboblar.uz

145

HTTP://OAC.DSMI-QF.UZ

маданият санъат нафосат ва гўзаллик истеъдод бадиийлик ҳунарманд мусаввир наққош ҳаттот нигористон
Другие работы в данной теме:
Контакты
Обратная связь
support@uchimsya.com
Учимся
Общая информация
Разделы
Тесты