Спросить
Войти

ХАВФСИЗЛИК СОҲАСИДА “ҲАЁТ ХАВФСИЗЛИГИ АСОСЛАРИ” ҚОИДАЛАРИНИ ЎҚИТИШНИНГ САМАРАДОРЛИГИ

Автор: Назокат Саидханова

&Oriental Art and Culture" Scientific-Methodical Journal - (3) III/2020

ISSN 2181-063X

ХАВФСИЗЛИК СОХДСИДА “ХДЁТ ХАВФСИЗЛИГИ АСОСЛАРИ” КОИДАЛАРИНИ УЦИТИШНИНГ САМАРАДОРЛИГИ

Назокат Саидханова nazokatfmi@mail.ru С.И.Хусанова

ФВВ Академияси хузуридаги Фукаро мухофазаси институти

Аннотация: Мамлакатимиз ауолисини турли фавцулодда вазиятлардан мууофаза цилишни юцори даражаларга кутариш давлат сиёсатининг устувор йуналишларидан бири уисобланади. Мацолада умумий урта таълим мактабларида “Х,аёт хавфсизлиги асослари” цоидаларини уцитиш нацадар долзарблигини куришимиз мумкин.

Калит сузлар: мактаб, уцувчи, таълим, уаёт, хавфсизлик, фавцулодда вазият, бахтсиз уодиса, фалокат, табиий офат.

EFFECTIVENESS OF THE TRAINING OF THE RULES “FUNDAMENTALS OF LIFE SAFETY” IN THE FIELD OF SECURITY

Nazokat Saidxanova nazokatfmi@mail.ru S.I.Xusanova

Institute of Civil Protection at the MES Academy

Annotation: Raising the level of protection of the population of our country from various emergencies is one of the priorities of state policy. In the article we can see how relevant it is to teach the rules of «Fundamentals of life safety» in general secondary schools.

Юртимизда айни вактда амалга оширилаётган кенг куламли ислохотлар жараёнини, яъни кучли фукаролик жамияти ва хукукий демократик давлат куришдек эзгу максадимизни ахолининг асосий кисмини ташкил этувчи ёшлар иштирокисиз тасаввур килиб булмайди. Ёшларга таълим бериш масаласи мамлакатимизда олиб борилаётган давлат сиёсатининг энг мухим устувор йуналишларидан биридир. Х,аёт хавфсизлиги инсоният хаётини, табиий бойликларни, атроф мухитни мухофаза килиш муаммоси мамлакатимизда алохида эътиборга лойик ва долзарб муаммо хисобланади.

489

HTTP://OAC.DSMI-QF.UZ

&Oriental Art and Culture" Scientific-Methodical Journal - (3) III/2020

ISSN 2181-063X

Тарихга назар солсак, Республикамизда ХХ асрнинг 60-йилларидан фукаро мудофааси тизими фаолият курсатиб келган. Унинг асосий вазифаси тинчлик даврида ва уруш шароитида мамлакат ахолисини ялпи кирFин куроллари ва бошка хужум воситаларидан химоя килиш, уруш шароитида объектларнинг баркарор ишлашини таъминлаш хамда халокат учокларида куткариш ва тиклаш ишларини уз вактида самарали амалга оширишдан иборат эди. Лекин ахоли хаётига факатгина оммавий кирFин куроллари эмас, балки бошка хавф-хатарлар хам тахдид солиб турар эди. Булар турли табиий офатлар, авария, халокатлар эканлиги барчамизга аёндир. Булиб утган бир нечта табиий ва техноген офатлар (масалан; Чернобил атом электр станциясидаги авария, 25000 одамнинг ёстотини куритган Спитак зилзиласи ва бошк.) фукаро мудофаасининг урни ва вазифаларига бошкача куз билан караш керак эканлигини курсатиб берди. Фукаро мудофааси кушинлари бундай йирик куламдаги офатларга карши курашишга тайёр эмас эканлиги, фукаро мудофааси вазифалари факатгина харбий давр чегарасида колишлиги мумкин эмаслиги, улар олдига куйилган вазифалар куламини кенгайтириш эхтиёжи юзага келди.

Эндиликда фукаро мудофааси учун авария, халокат ва табиий офатларнинг окибатларини тугатиш, авария-куткарув ишларини олиб бориш билан бирга содир булиши мумкин булган фавкулодда вазиятларнинг олдини олиш, бундай вазиятларни башоратлаш вазифаси етакчи рол уйнаши лозим эди. 90-йилларга келиб ядро уруши хавфи камайди, биологик куроллардан фойдаланиш чеклаб куйилди, янги-янги замонавий курол турлари кашф килиндики, улар одамлар учун хавфли булмай, балки иктисодиёт объектларини ишдан чикаришга каратилган эди. Буларнинг хаммаси фукаро мудофааси тизими урнида янги бир тизим ташкил этилиши лозимлигини исботлаб берди. Тинчлик шароитида давлатларда содир булаётган авария, халокатлар ва табиий офатлар окибатида юзага келадиган зарарлар микдори йилдан-йилга ошиб борди. Маълумотларга караганда, авария ва фавкулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни тугатиш билан боFлик тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш яхши самара бермаган. Энг мухими, тинчлик даврида фавкулодда вазиятларга (ФВ) жавоб беришга мулжалланган махсус тизимнинг йуклиги эди. Мавжуд тизим, уруш давридаги фавкулодда вазиятларга йуналтирилган ва у бахтсиз ходисалар, фалокатлар ва табиий офатларнинг окибатларини бартараф этишда фаол иштирок этган булсада, у узига хос хусусиятлар туфайли ушбу иш билан тулик кураша олмади.

Фукаро мудофааси тизимининг самарасизлиги бир катор муаммолар туфайли юзага келди, уларнинг энг асосийлари куйидагилар:

490

HTTP://OAC.DSMI-QF.UZ

&Oriental Art and Culture" Scientific-Methodical Journal - (3) III/2020

ISSN 2181-063X

- давлат микёсида фавкулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этишни бошкариш ва фаолиятини мувофиклаштириш учун етарли ваколат ва тажрибага эга, доимий давлат органининг йуклиги;

- фавкулодда вазиятларда шошилинч таъсир кучларининг йуклиги; Фукаро мудофаасининг кискартирилган таркибдаги кисм ва бирлашмаларни жамлаш ва фавкулодда вазият зонасига юбориш узок вакт талаб килиши;

- фавкулодда вазиятлар худудига куткарувчиларни тезкор етказиб беришни таъминлайдиган махсус мобил транспорт воситаларининг йуклиги;

- Фукаро мудофааси тизимида одамларни хар кандай вазиятда куткариш учун махсус универсал тайёргарликка эга булган профессионал куткарувчиларнинг йуклиги;

- Фукаро мудофаасининг 2 йиллик хизматга чакирилган кушин аскарлари ва харбийлаштирилмаган тузилмалар таркибида куткарувчилар эмас турли соха мутахассислари булганлиги;

- Фукаро мудофааси кучларининг куткарув ва бошка шошилинч ишларни бажариш учун замонавий техникасининг йуклиги; эскирган, кам кувватли мухандислик технологияларидан фойдаланилган, кидирув ускуналари ва куткарув воситалари мавжуд булмаганлиги;

- Фавкулодда вазиятларнинг (ФВ) олдини олиш ва тугатиш сохасидаги фаолиятни тартибга солувчи конунчилик базасининг йуклиги.

1987 йил июль ойида мамлакат рахбарияти Фукаро мудофаа тизимини тубдан кайта ташкил этишга оид хужжатни ишлаб чикди. Ушбу хужжатда тизим эхтимоли мавжуд авария, халокатлар ва табиий офатларнинг окибатларини бартараф этиш, куткарув ва бошка шошилинч ишларни бажаришга тайёр булиши кераклиги таъкидланди. Шундай килиб, Фукаро мудофаа тизимининг фавкулодда вазиятларнинг нафакат харбий, балки тинчлик даврига хам мулжалланиши биринчи марта расмий равишда эълон килинди. Фукаро мудофааси тизимини тубдан кайта ташкил этиш комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш оркали таъминланди. Узбекистон Республикаси ахолини табиий ва техноген фавкулодда вазиятлардан химоя килиш учун муаммоларни хал килишда уз йулини танлади.

Шу билан бирга бугунги кундалик хаётимизда табиий ёки техноген хавфларнинг хажми ва хилма-хиллиги жуда кенгайиб кетди. Жамиятимизда техносферанинг роли ошиб, яшаш тарзимиз хам техникалар билан чамбарчас боFлик булиб колди. Бу жараён мамлакатимизнинг ижтимоий-иктисодий ривожланишини жадаллаштириш учун шарт-шароитлар яратиш билан каторда ахолининг муайян даражада саломатлиги ва хар томонлама хаёт фаолияти хавфсизлигини таъминлашнинг мухимлигини курсатиб берди.

491

HTTP://OAC.DSMI-QF.UZ

&Oriental Art and Culture" Scientific-Methodical Journal - (3) III/2020

ISSN 2181-063X

Бундай шароитда “Хаёт хавфсизлиги асослари” коидаларини урганиш ва уни укититтт оркали соFлом ва тинч турмуш тарзи муаммосини маълум даражада хал килишга, шахсни хар томонлама ривожлантиришга, хаёт фаолияти хавфсизлигини таъминлаш сохасида инсонларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтиришга илмий жихатдан окилона булган турмуш тарзини шакллантириш бугунги куннинг долзарб муаммоларига айланди.

Хозирги даврдаги юз бериши эхтимоли булган фавкулодда вазиятлар таъсири, кулами, окибати, узининг мураккаб шароитларга олиб келиши билан фаркланади. Олиб борилган мониторинг ва тахлилларга назар соладиган булсак дунёда охирги ун йил давомида содир булган фавкулодда вазиятларнинг 70% бу - техноген хусусиятли фавкулодда вазиятлардир.

ХХ асрнинг 90-йилларида турли вазиятлар билан боFлик равишда юз берган бахтсиз ходисаларнинг ортиб бориши, фавкулодда вазиятларнинг куплаб юз бериши 1991 йилда “Хаёт хавфсизликда” шиори остида Бутун жахон конгрессининг утказилиши ва унда курилган масалалар ечимида алохида эътибор берилиши зарурати курсатиб утилди ва таъкидланди.

Фавкулодда вазиятлардан жабрланганлар сонини камайтиришнинг асосий йулларидан бири ахолининг барча тоифаларини шу жумладан укувчиларни фавкулодда вазиятлар шароитида туFри харакатланишга ургатишдан иборатдир. Бундай тайёргарлик доимий, мунтазам, узлуксиз тарзда оилада, махаллада, мактабгача таълим муассасалари хамда умумий урта таълим мактабларида ва олий таълим муассасаларида амалга оширилмоFи лозим.

Юкоридаги тахлиллар натижасини курадиган булсак, республикамизда ахолини фавкулодда вазиятлардан мухофаза килиш сохасида укувчиларни “Хаёт хавфсизлиги асослари” коидаларини укитиш накадар долзарблигини куришимиз мумкин.

Мактаб таълим тизимида укувчиларни хавфсизлигини таъминлаш борасидаги мустакил фикрлаш куникмаси билан билимларини эгаллашга эришишида “Хаёт хавфсизлиги асослари” коидаларининг роли каттадир. Чунки укувчилар мустакил фикрлаш оркали якка сурат хамда мустакил изланишга урганадилар. Хар бир мактаб укувчиси хар кандай шароитда хавфсизлигини таъминлаш борасида билимларга эга булиши, зарурий холларда хавфсизлик чоралари буйича туFри харакатларни амалга ошира олиши лозим.

Фойдаланилган адабиётлар

1. Рахимов О.Д. Х,аёт фаолияти хавфсизлиги /Маъруза матнлари туплами. К^арши: «КарМИИ», 2005.
2. Ёрматов Г.Ё., Йулдашев О.Р., Хамраев А.Л. Хаёт фаолияти хавфсизлиги./ дарслик. - Т.: Алокачи, 2009.
492

HTTP://OAC.DSMI-QF.UZ

&Oriental Art and Culture" Scientific-Methodical Journal - (3) III/2020

ISSN 2181-063X

3. Xusanova S.I. Tinibekov M.X. Turaev Z.T. “Hayot xavfsizligi asoslari” orta talim maktablarining 10-sinfi uchun oquv qollanma Toshkent- 2018.
4. Хусанова С., Саидханова Н., Таълим жараёнида укувчиларнинг хавфсизлигини таъминлашнинг самарадорлигини ошириш йуллари. Кургазмали укув семинар материаллар туплами. Т.: ФМИ.2019Й. 90-946.
5. Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Ахолини фавкулодда вазиятларда харакат килишга ва фукаро мухофазаси сохасида тайёрлаш тартибини такомиллаштириш туFрисида”ги 754-сонли К,арори. 2019.
493

HTTP://OAC.DSMI-QF.UZ

мактаб ўқувчи таълим ҳаёт хавфсизлик фавқулодда вазият бахтсиз ҳодиса фалокат табиий офат school
Другие работы в данной теме:
Контакты
Обратная связь
support@uchimsya.com
Учимся
Общая информация
Разделы
Тесты