Спросить
Войти

ЎЗБЕКИСТОН АГРОСАНОАТ МАЖМУАСИ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИНГ ИҚТИСОДИЁТДА ТУТГАН ЎРНИ ВА ЧЕТ ЭЛ ДАВЛАТЛАРИ ТАЖРИБАЛАРИ

Автор: А. М. Салимов

УЗБЕКИСТОН АГРОСАНОАТ МАЖМУАСИ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИНГ ЩТИСОДИЁТДА ТУТГАН УРНИ ВА ЧЕТ

ЭЛ ДАВЛАТЛАРИ ТАЖРИБАЛАРИ

А.М.Салимов

Тошкент архитектура ва курилиш институт

arif.salimov.50@bk.ru З.М.Мамурова Фаргона политехника институти mamurovazumradkhon@gmail .com

Аннотация: Маколада Агросаноат мажмуасида етиштирилаётган махсулотларни жахон кишлок хужалиги махсулотлари бозорида юкори даражада ракобатбардошлигини ошириш ва бугунги кунда Узбекистон агросаноат мажмуаларида кишлок хужалик махсулотларининг ута кимматли навларини етиштириш ва кайта ишлаш, уларни чет давлатларга экспорт килишни йулга куйишни етакчи уринга кутариш хакида суз боради.

Калит сузлар: агросаноат мажмуаси, аграр махсулотлар, мева-сабзавот етиштириш, жахон бозори, экспорт, Global GAP стандарти, кишлок; хужалиги, чорвачилик.

THE ROLE OF AGRICULTURAL INFRASTRUCTURE OF UZBEKISTAN IN THE ECONOMY AND EXPERIENCES OF FOREIGN COUNTRIES

A.M.Salimov

Tashkent Institute of Architecture and Construction

arif.salimov.50@bk.ru Z.M.Mamurova Fergana Polytechnic Institute mamurovazumradkhon@gmail .com

Abstract: The article deals with increasing the high competitiveness of products grown in the agro-industrial complex in the world market of agricultural products and the development and processing of high-value varieties of agricultural products in the agro-industrial complex of Uzbekistan, their export to foreign countries.

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислохотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг хар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация килиш хамда хаётнинг барча сохаларини либераллаштириш буйича устувор йуналишларни амалга ошириш максадида 2017-2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Хдракатлар стратегияси кабул килинди. Хдракатлар стратегиясида мамлакатимизда экспорт салохиятини ошириш масалаларига катта эътибор каратилда. Айникса, мамлакатимиз кишлок хужалигидаги мавжуд имкониятлардан янада самарали фойдаланиш асосида импорт урнини босадиган хамда экспортга йуналтирилган ишлаб чикаришларни барпо этишга алохида эътибор каратилган. Бу йуналишда мамлакатимизда жуда катта имкониятлар мавжуд ва уларни аниклаш хамда амалга жорий килиш жуда катта ахамиятга эгадир.

Дунёнинг аграр махсулотлар бозоридаги юзага келаётган вазиятлар шуни курсатмокдаки, мева-сабзавот махсулотларини ишлаб чикариш ва унинг экспорти усиши суръатлари табиий-иклим афзалликларига эга булган мамлакатларда кузатилмокда. Мамлакатимизда етиштирилаётган мева-сабзавот махсулотлари узига хос таъм хусусиятлари ва экологик тоза махсулотлар сифатида ажралиб туради. Мева-сабзавот махсулотларининг ушбу хусусиятлари уларнинг жахон кишлок хужалик махсулотлари бозорларида юкори ракобатбардошликка эришишини таъминлайди. Кейинги йилларда мамлакатимиз хукумати томонидан кишлок хужалик махсулотлари етиштиришнинг таркибини такомиллаштириш, мева-сабзавот ва полиз махсулотлари етиштиришни купайтиришга алохида эътибор берилмокда. Мева-сабзавот ва полиз махсулотлари етиштиришни купайтириш нафакат мамлакатимизда озик-овкат хавфсизлигини таъминлаш, балки уларни экспорт килиш имкониятини хам юзага келтиради. Чунки мамлакатимизнинг кулай табиий-иклим шароити юкори сифатли кишлок хужалик махсулотлари етиштириш имконини беради. Ушбу имкониятдан унумли фойдаланган холда кишлок хужалик махсулотлари экспортини купайтириш мамлакатимизнинг иктисодий салохиятини юксалтиришга уз хиссасини кушади. Сунгги вактларда мамлакатимизда мева-сабзавот махсулотлари экспортига алохида эътибор берилмокда. Чунки мамлакатимизнинг кулай табиий-иклим шароитлари юкори сифатли мева-сабзавот етиштириш ва уни жахон бозорида сотиш оркали юкори фойда олиш имкониятини беради.

Узбекистонда агросаноат мажмуаларида ишлаб чикарилаётган мева-сабзавот махсулотларининг ракобат устунликлари, уларнинг кучли ва кучсиз томонлари экспортчи корхонанинг жахон бозорларига кириб бориш имкониятларига кучли таъсир курсатади. Узбекистон агросаноат мажмуасида

ишлаб чикарилаётган озик-овкат махсулотларини жахон бозорларига экспорт килиш имкониятлари ва уларнинг устун томонлари куйидаги омиллар таъсирида шаклланади:

> Узбекистон табиий-иклим шароитиларининг жахон бозорларида ракобатбардош булган пахта, мева-сабзавотлар ва бошка кишлок хужалиги махсулотлари етиштириш учун кулайлиги;

> мамлакатимизда етиштириладиган кишлок хужалиги ва бошка озик-овкат махсулотларининг ички истеъмолдан ортикчалиги ва уларни жахон бозорларига экспорт килиш имкониятлари мавжудлиги;

> мамлакатимизда иссик кунларнинг эрта бахордан токи декабр ойигача давом этиши республикамиз товар ишлаб чикарувчиларини озик-овкат махсулотларини жахон бозорларига йил давомида узлуксиз етказиб берадиган ишончли хамкорга айлантириш имкониятини бериши;

> республикамизнинг тогли ва тог олди худудларида кушимча мевазор ва узумзор боглар барпо этиш учун етарли ер майдонлари мавжудлиги;

> Узбекистон мева-сабзавотлари ва уларни кайта ишлаш асосида олинадиган озик-овкат махсулотлари хуш таъми, витаминлар хамда микроэлементларга бойлиги, шифобахш хусусиятлари ва чиройли куриниши билан жахон бозорларида ракобатбардошлиги;

> республикамиз ахолисининг кишлок хужалиги махсулотлари етиштириш борасида асрлар давомида туплаган бой билими, тажрибаси, малака ва куникмалари мавжудлиги;

> МДХ, (айникса Россиянинг) мамлакатлари бозорларида узбек мева-сабзавотларига талабнинг юкорилиги ва ушбу бозорлар сигимининг катталиги;

> мамлакатимизда мева-сабзавотларни етиштириш, саноат усулида кайта ишлаш ва экспорт килишга хукумат даражасида берилаётган катта эътибор ва имтиёзларнинг мавжудлиги ва бошкалар.

Мева-сабзавотлар экспорти сохасидаги имкониятларимиз ва устун тарафларимиз билан бирга камчиликларимиз хам мавжуд:

> жахон бозорларида мева-сабзавот махсулотларига куйиладиган сифат стандартлари, техник, санитария, гигиеник, фитосанитария, экологик ва бошка талабларни ISO ва Global GAP (Global GAP - бу кишлок хужалик махсулотларини ишлаб чикариш учун биринчи даражали стандарт булиб, кишлок хужалик экинларини экиш вактидан то махсулотларни йигиб олишгача булган, агар чорвачиликда булса ишлаб чикаришга киришиш вактидан оралик махсулот холатига келгунча (бокиш ва суйиш) булган даврда барча ишлаб чикариш жараёнларини камраб олган меъёрий хужжатдир.) стандартлари доирасида мамлакатимизда жорий этиш етарли эмаслиги;

> экспорт коридорларида инфратузилма объектлари, сервис ва транспорт-логистика тизимлари ривожланишининг талаб даражасида эмаслиги.

Узбекистон Агросаноат комплексларида ишлаб чикарилаётган махсулотларининг жахон бозорларидаги ракобатбардошлигини таъминлашда куйидаги чора-тадбирларнинг амалга оширилиши мухим:

> экспортни давлат томонидан куллаб-кувватлаш механизмларини янада ривожлантириш;

> уларни ташки бозор конъюнктурасидаги узгаришлар, истикболли бозорлар, ракобатчилар тугрисида маълумотлар билан таништириш;т

> транспорт-коммуникация тизимларини ривожлантириш ва янги транспорт йулакларини очиш оркали транспорт харажатларини камайтириш;

> иктисодиётнинг барча жабхаларида ракобатдош ва илм талаб инновацион махсулотларни ишлаб чикаришга мулжалланган халкаро стандартларни жорий этиш;

> хорижий мамлакатлар билан замонавий технологияларни стандартлаштириш, метрология ва сифатни сертификация килиш сохасида хамкорлик килиш куламини янада кенгайтириш;

> халкаро стандарт талабларига мос равишда сифат устидан назоратни жорий этиш;

> Узбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлар билан савдо -иктисодий ва молиявий хамкорликларни янада кучайтириш;

> халкаро транспорт коммуникацияларини ривожлантириш оркали экспорт товарларнинг транспортда ташиш харажатларини камайтириш.

Шу билан биргаликда, Узбекистон Агросаноат комплексларида кишлок хужалигининг чорвачилик сохасида махсулотлар ишлаб чикариш самарадорлигини ошириш масалаларига хам эътибор каратилган. Бугунги кунда иктисодиётимизда чукур таркибий узгаришларни амалга ошириш ва иктисодиётни модернизация килишда, ишлаб чикариш инфратузилмасини шакллантириш, кишлок хужалигини жадал ривожлантириш, хусусан унинг чорвачилик ва баликчилик сохаларини юкори усиш суръатларига олиб чикиш мухим масалалардан бири хисобланади. Бу масаланинг ечими биринчи навбатда чорва хайвонлари учун юкори калорияли ва сифатли овкатлар ишлаб чикаришни жадал ривожлантириш, замонавий, мослашувчан ва махаллий технологияларни кенг жорий этиб, ракобатбардош, экспортбоп махсулотларни ишлаб чикаришга богликдир. Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг маърузалари ва асарларида кишлок хужалигида самарадор технологияларни жорий килиш, интенсив равишда чорвачиликни ривожлантириш асосида ахолининг кишлок хужалик махсулотларига булган талабларини туларок кондириш, чорвачилик махсулотларини экспорт килиш хажмини орттиришга алохида ахамият

каратилмокда. Иктисодиётнинг чорвачилик тармоги мамлакат ахолисининг зарурий ва юкори калорияли озик-овкат махсулотлари хисобланган сут, гушт, ёг, тухум ва хоказолар билан таъминлаш билан биргаликда енгил ва озик-овкат саноатини хом ашё билан, яъни жун, тери, муйна, коракул, гушт, сут, балик, тухум, асал билан таъминлайди. Чорвачиликни самарали тарзда ривожлантириш мамлакат ахолисининг турмуш даражасини янада юксалишига олиб келади.

Чорвачиликнинг мухим хусусиятларидан бири хисобланган юкори калорияли ва сифатли озукаларни ишлаб чикариш масаласи бугунги кунда энг долзарб масалалардандир. Чунки, озиклантириш чорвачиликни ривожлантиришдаги барча омиллар ичида энг мухими хисобланади. Озиклантириш чорва хайвонларининг сермахсуллигига кучли таъсир курсатади. Чорва хайвонларининг организми тукималарининг тузилиши учун зарур булган материални, модда алмашинувини тартибга солиб турадиган моддаларни ва энергияни хайвон озикдан олади. Чорвачиликни ривожлантиришдаги асосий вазифалардан бири - озука базасини самарали ва окилона ташкил этишдир. Яхши ташкил этилган озука базаси чорвачиликни муваффакиятли ривожлантиришнинг асосий шартидир. Чорва хайвонларига зарур булган микдорда ва калорияда озик бериб турилмаса энг махсулдор насллар хам, тармокда олиб борилаётган модернизациялаш хам самара бермайди. Чорва хайвонларини сифатли ва юкори калорияли овкатлар билан озиклантириш оркали чорвачилик махсулотлари куп ва арзонрок етиштирилади. Чорвачилик учун бундай зарур булган озукаларни ишлаб чикариш масаласи бугунги кундаги долзарб масала булиб, уни амалга ошириш учун куйидагиларни таклиф киламиз:

1. Махаллий хом ашёлар асосида юкори калорияли булган озукаларни тайёрлаш.
2. Мавжуд булган хом ашёлар асосида ихчам ва саклаш нисбатан енгил булган озукалар тайёрлашга эътибор каратиш.
3. Чорвачилик озукаларини тайёрлаш учун замонавий ва юкори самарадор технологияларни яратиш ва жорий килиш.

Биз томонимиздан амалга оширилаётган тадкикотлар бу масалаларни ечишни максад килиб олган. Биз халкаро стандартларни мавжуд сохаларга жорий этган холда, сифатни яхшиланишини доимий тахлил этиб борсак, натижавийлик хам уз урнида булаверади. Пировардида, жахон бозори расталарида ссММе in Uzbekistan" ёзувининг купайишига ва етиштираётган кишлок хужалик махсулотларимизни салмоги янада ортишига замин яратилади, деган фикрдаман.

Фойдаланилган адабиётлар

1. Узбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги "Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича харакатлар стратегияси тугрисида" ги ПФ-4947-сонли Фармони, WWW. «Газета.иг»
2. Узбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 29-мартдаги "Узбекистон Республикасида мевасабзавотчиликни жадал ривожланишига доир кушимча чора-тадбирлар тугрисида"ги ПФ-5388-сонли фармони.
3. Салимов Б.Т., Хдмдамов КС., Беркинов Б.Б., Хакимов Р., Юсупов М.С., Орипов М.А., Уроков Н.И. - Дехкон ва фермер хужаликлари иктисоди - (Укув кулланма) -Т.: ТДИУ, 2004.
4. Стандарт илмий-техник журнали. 2017 йил 3-сон, http://www.daryo.uz
5. http://www.agriculture.uz/
6. http://www.cacilm.org/docs/Agrar_policy_Food_security_20072016_all.pdf
агросаноат мажмуаси аграр маҳсулотлар мева-сабзавот етиштириш жаҳон бозори экспорт global gap стандарти қишлоқ хўжалиги чорвачилик agro-industrial complex agrarian products
Другие работы в данной теме:
Контакты
Обратная связь
support@uchimsya.com
Учимся
Общая информация
Разделы
Тесты